Фотогалерея: Йил бўйи очиқ ҳаво ҳукм сурадиган жойлар
Ер сайёрасида кўплаб ҳайратланарли жойлар мавжуд. Бундай жойлар орасида йил бўйи қуёшли об-ҳаво ҳукм сурадиганлари ҳам бор. TravelAsk ана шундай жойлардан иборат фотожамланмани тақдим этди.
Сан-Диего, АҚШ
Фото: TravelAskҚирғоқбўйида жойлашган шаҳарда бир йилда 300 кун қуёш ҳукмронлик қилади. Ёзда ҳаво ҳарорати ўртача 27 даражани, қишда эса 18 даражани ташкил қилади.
Санта-Барбара, АҚШ
Фото: TravelAskҚадимий ҳисобланган шаҳарга алоҳида эътибор қаратилган. Қишда салқин бўлади.
Канар ороллари, Испания
Фото: TravelAskИспанияга тегишли ороллар тармоғи Африка билан чегарадош ҳисобланади. Тоғли ҳудуд ҳисобланган оролларда об-ҳаво йил бўйи ажойиб бўлади.
Малага, Испания
Фото: TravelAskПабло Пикассонинг ватани ҳисобланган Малага шаҳри узоқ тарихга эга. Қишда қуёш камроқ кўринса ҳам, тўлин ойли кечалар гўзал бўлади.
Сан-Паулу, Бразилия
Фото: TravelAskБразилиянинг денгиз бўйида жойлашган энг йирик шаҳрининг иқлими юмшоқ, тўфонлар жуда кам бўлади. Мамлакатдаги бошқа шаҳарлардан фарқли равишда, бу ерда ёз жуда иссиқ бўлмайди. Қишда ҳарорат 20 даражадан пасаймайди.
Изоҳ (0)