Грузиянинг узоқ ҳудудларидан бирида ҳар кузда қўй сурувларининг кўчиши юз беради. Чўпонлар ўз сурувлари ва итлари билан Тушетия тоғларидан Кахетия водийсига тушади. «Fotorelax» ана шу кўчишлардан бири акс этган фотожамланмани тақдим этди.
Ёзда Тушетия тоғларининг ёнбағри яшил ўтлоқлар билан қопланади, бироқ бу жойларга куз эрта келади. Октябрь ойининг бошида чўпонлар қиш келгунигача пастга тушиб олиш учун сурувларни кўчиришга тайёргарликни бошлайди.
Суратлардаги сурувнинг чўпонлари олти нафар ўртоқ бўлиб, улар тоғдаги ўнлаб чўпонлар гуруҳларидан бири ҳисобланади. Сурувда 1200 та қўй бўлиб, уларни тоғдан тушириш учун уч кун кетади.
Гуруҳ бошлиғи — 29 ёшли Сулхан Гигоидзе.
Кўчишнинг иккинчи куни энг оғир кун ҳисобланади. Сурув денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги Абано довонини ошиб ўтиши керак бўлади. Тоғ кўллари бўйлаб юрганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Вақти-вақти билан қоялардан оғир тошлар тушиши мумкин.
Жоржик лақабли уч ойлик грузин тоғ ити бу йўллардан биринчи марта юрмоқда.
Грузин тўг ити қадимий чидамли зот бўлиб, сурувдаги қўйларни ҳайдайди ва уларни бўрилардан ҳимоя қилади.
Итларнинг бу зоти қўйлардан ранг ва ўлчам жиҳатдан фарқ қилмайдиган ҳолатга келтирилган. Узоқдан итни фарқлаб олиш қийин, шунинг учун бўрилар сурувларга яқинлашишдан эҳтиёт бўлиши керак бўлади.
Дато Чхареулининг қўйлари йўлдан чиқиб кетди. Агар эҳтиёт чораси кўрилмаса, тоғда йўналишни йўқотиш жуда осон.
Довонга чиқишдан олдин чўпонлар тушлик қилиб олмоқда.
Кўтарилиш тушликдан сўнг бошланади. Абано довони орқали ўтувчи йўл дунёдаги энг хавфли йўллардан бири ҳисобланади.
Гигоидзе қўйлар сурувдан қолиб кетмаслигини назорат қилиб боради. кўтарилган сари ёмғир дўлга, кейин эса қорга айланади.
Сурувнинг тахминан 85 фоизини қўйлар, қолганларини эса қўчқорлар ташкил қилади. Тушетия қўйлари ўзининг чидамлилиги билан қадрланади, гўшти ширин ва ёқимли таъмга эга бўлади. Уларнинг юнги дағал бўлгани сабабли қирқилганидан сўнг шунчаки ёқиб юборилади.
Юқорида изғирин шамол эсади. Бекинишга жой бўлмагани сабабли қўйлар олдинга интилади. Улар тезроқ довоннинг нариги томонидаги илиқ жойга етиб олишга ҳаракат қилади.
Довоннинг нариги томонида чўпонлар қўйларни илонизи йўллардан чиқариб, қиялик бўйлаб тик тушишга қўйиб беради.
Бу жойда таёқ асқотади — сурувдан чиқиб кетадиган қўйларни уришга тўғри келади.
Қўйлар қиялик бўйлаб пастга тушгунича, итлар дам олади.
Сурув қисқа вақтга йўлга қайтади. Қоронғу тушгунга қадар илиқ жойга етиб олиш керак.
Ўрмон тарқалган жойга боргач қўйлар баланд қияликдан пастга интилади.
Қўйлар тўхтовсиз қарийб 12 соат йўл юрди. Сулхан йўқотилган қўйларни санамоқда: саккизта қўй — довонни ошиб ўтган катта сурув учун одатий ҳол.
Қўйлар чарчаганидан ёки жароҳат олганидан тўхтайди. Тўхтаган қўйлар совуқдан ўлади ёки бўриларга ем бўлади.
Ҳамма нарса нам бўлгани сабабли оловнинг ёниши қийин. Чўпонлардан бири резина этигидан воз кечиб, олов ёқди. Бироздан сўнг эса яхшигина гулхан ҳосил бўлди.
Эртаси куни сурув водийга етиб келди. Ҳаво илиқ.
Тоғлар ортда қолгач, сурув илиқ ҳавога кўникиш ва ўтлаб олиш учун бир ҳафтани водийда ўтказади. Кейин эса яна йўлда давом этади.
Изоҳ (0)