Франциянинг шимоли-шарқидаги Мец шаҳрида яшовчи 30 ёшли Мантра тахаллусли рассом ўзининг асл исмини сир сақлайди. Мантра томонидан уйларнинг деворларига чизилган тасвирларни Буэнос-Айрес, Сиэтл, Вена, Париж, Лима, Кито, Боготада ва бошқа шаҳарларда кўриш мумкин. National Geographic рассомнинг ижодидан намуналар тақдим этди.
Мантра чизиш билан ёшлигидан буён шуғулланади. Скейтбординг билан шуғулланиш унинг учун граффити дунёсини очган. 2008 йилдан буён рассом беқиёс техника қўллаган ҳолда бинолар деворларида ўз суратларини чизмоқда. Кўпчилик кўча санъати усталаридан фарқли равишда Мантра трафарет ва тўрлардан фойдаланмайди, аммо унинг ишлари ҳақиқий 3D тасвирларга айланади.
Деворлардаги асарларнинг асосий қаҳрамонлари қушлар, ҳашоратлар ва судралиб юрувчилар ҳисобланади. Мантра одамларнинг суратини ҳам чизиши мумкин, бироқ бу суратлардан, албатта, флоранинг қандайдир қисми жой олади.
Изоҳ (0)