• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жангарилар Мисрдаги масжидга ҳужум қилди. 300 дан ортиқ одам ўлди — бу мамлакат тарихидаги энг йирик теракт

    Синай яримороли шимолида жойлашган Бир ал-Обод шаҳарчасидаги масжидга жангарилар жума намози вақтида ҳужум қилди. Улар бешта йўлтанламасда келиб, бинони қуршаб олган. Расмий маълумотларга кўра, террорчилар 25—30 киши атрофида бўлган, улар ҳарбийча кийинган, баъзиларининг юзида ниқоблари ҳам бор эди. Прокуратура баёнотига кўра, жангариларнинг ёнида ИШИД террорчилик ташкилоти байроғи бўлган.

    Теракт жойидан жабрланувчилар олиб кетиляпти. Бир ал-Обод, 2017 йил, 24 ноябрь.

    Теракт жойидан жабрланувчилар олиб кетиляпти. Бир ал-Обод, 2017 йил, 24 ноябрь.
    Фото: AFP

    «Аллоҳу акбар!» деб бақирган террорчилар автоматлар ва гранатомётлардан ўқ ёғдиришни бошлаган, деб ёзади Meduza. Хабар беришларича, улар портлаш ҳам уюштирган ҳамда масжиддан қочиб чиқаётган одамларга халал бериш учун бино ёнидаги машиналарни ёқиб юборган. Масжид ташрифчилари уни деразалар орқали тарк этишга ҳаракат қилган, тиқилинч юзага келган. Омон қолганларнинг сўзларига кўра, ҳаммаси тахминан 20 дақиқача давом этган — улардан бири, 38 ёшли Эбид Салим Мансурнинг айтишича, жиноятчилар аввалига «жазава билан» ҳаракат қилган, сўнг ким тирик қолган бўлса, барини бирма-бир, тартиб билан ўлдиришга киришган. Аксарият одамлар бошини қуйи туширган кўйи ерда ётган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, террорчилар ярадорларни олиб кетишга келган тез ёрдам машиналарини ҳам ўққа тутган.

    Бир ал-Ободдаги ҳужумга учраган масжид ёнидаги ёқиб юборилган машиналар. 2017 йил, 25 ноябрь.

    Бир ал-Ободдаги ҳужумга учраган масжид ёнидаги ёқиб юборилган машиналар. 2017 йил, 25 ноябрь.
    Фото: Reuters

    Ушбу ҳужум Миср янги тарихидаги энг йирик терактга айланди — ушбу шарҳ тайёрланаётган вақтда 305 киши ҳалок бўлгани (улардан 27 нафари болалар), яна 128 киши тан жароҳати олгани маълум эди. Al Arabia телеканалида ҳодисага баҳо берган экспертлардан бири бу ҳужумни «Миср 11 сентябри» деб атади. Кўпчиликнинг қайд этишича, Мисрдаги радикал ақидапарастлар нишон сифатида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ёки копт насронийларидан фойдаланарди, лекин оддий мусулмонларга ҳужум қилмасди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган; президент Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳалок бўлганлар хотираси учун ёдгорлик мажмуаси қуриш ҳақида кўрсатма берган.

    Миср армияси ҳужум қилганларнинг камида бир қисми йўқ қилинганини маълум қилди. Мамлакат ҳарбий авиацияси ичида, тахминларга кўра, террорчилар бўлган машиналарга зарба берган. Машиналар ичида бўлганларнинг бари йўқ қилинган. Associated Press’нинг қайд этишича, ҳарбийлар баёнотини текшириб кўриш имкони йўқ, чунки Синай яриморолида ОАВ фаолияти чекланган.

    Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олганича йўқ, лекин, катта этимол билан, унга ИШИДнинг маҳаллий бўлинмаси алоқадор. Буни, террорчилар ёнида ИШИД байроғи бўлганидан ташқари, ҳужум объекти сифатида Мисрда кенг тарқалган оқимлардан бири — сўфийларнинг масжиди танлангани ҳам қисман тасдиқлайди. Диний ақидапарастлар сўфийларни бидъатчи деб ҳисоблайди, ИШИДнинг Синайдаги тарафдорлари яриморолни улардан тозалашга бир неча бор ваъда берган. 2016 йил кузида улар сўфийларнинг 100 ёшли шайхи — Сулаймон Абу Харазнинг бошини танасидан жудо қилган эди; ИШИД тарафдорлари Харазни жодугар деб ҳисоблаган.

    Миср ҳукумати кўп йиллардан бери Синайдаги диний ақидапарастларга қарши кураш олиб бормоқда. 2013 йил ёзида, Абдулфаттоҳ ас-Сисий бошчилигидаги ҳарбийлар «Мусулмон биродарлар» билан яқин муносабатдаги президент Муҳаммад Мурсийни ағдарганидан сўнг, низо янада чуқурлашди — жангарилар ҳукумат ҳарбийлари ва полициячиларга мунтазам равишда ҳужум қилишни бошлади. 2014 йилда «Ансор байт ал-Мақдис» гуруҳи террорчилари ИШИД етакчисига содиқлик ҳақида қасамёд қилиб, ўз номини «Вилоят Синай» (яъни, ИШИДнинг «Синай вилояти») деб ўзгартирди. 2015 йил 31 октябрида мазкур гуруҳ Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган Россия самолётини қулатган эди. Самолёт бортида бўлган 224 кишининг бари ҳалок бўлган.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    25.11.2017, 21:57   Изоҳ (0)   24592
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мисрда масжиддаги теракт қурбонлари хотираси учун ёдгорлик ўрнатилади

    25.11.2017, 21:54

    Туркия бош вазири: Мисрдаги теракт ҳам ислом, ҳам инсонийлик ақидаларига зид

    25.11.2017, 21:16

    Ливия соҳиллари яқинида кема чўкиши оқибатида камида 25 муҳожир ҳалок бўлди

    25.11.2017, 20:36

    Британияда 7 яшар қизчани робот деб ўйлаб ўлдириб қўйган ўқувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    25.11.2017, 19:57

    Чувашистондаги ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик реанимацияга тушди

    25.11.2017, 19:38

    Покистондаги портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 16 киши тан жароҳати олди

    25.11.2017, 19:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилди

    Ўзбекистон | 4 август, 10:05

    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

    Реклама | 4 август, 09:00

    Филиппин ва Ҳиндистон ҳарбий флоти илк бор Жанубий Хитой денгизида патруллик қилмоқда

    Дунё | 4 август, 09:55

    Фарғонада танишларини ҳижрат ва террорчилар сафига қўшилишга даъват қилган шахс жазоланди

    Ўзбекистон | 4 август, 09:45

    НАТО Россия билан чегарадош давлатга ҳарбийлар юборади

    Дунё | 4 август, 09:37

    Машҳурлар орасидаги тарқалган оғир хасталик: яна кимлар Лайм касаллигидан азият чекади?

    Шоу-бизнес | 4 август, 09:32

    Сон Ҳён Мин фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 4 август, 09:20

    Шимолий Кореяда илк бор аёлларга машина ҳайдашга рухсат берилди

    Дунё | 4 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.