Зимбабве «Демократик ўзгаришлар ҳаракати» мухолифат партияси унинг вакиллари мамлакат янги президенти Эммерсон Мнангагва инаугурациясига таклиф этилмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда 23 ноябрь, пайшанба куни AP агентлиги хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».
Партия матбуот котиби Оберт Гуру партия раҳбари, собиқ бош вазир Морган Цвангираи тадбирга расмий таклиф олмаганлигини маълум қилди.
Мухолифат аъзолари партия Мнангагванинг биргаликда ишлаш истиқболи мавзусидаги янги изоҳларини диққат билан кузатаётганлигини билдирди.
Зимбабвенинг собиқ вице-президенти Мнангагва 24 ноябрь, жума тонгида пойтахт Харареда мамлакат президенти сифатида қасамёд қабул қилади.
Изоҳ (0)