ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон футбол терма жамоаси 80-поғонага қараб шўнғиди.
Бунгача ўзбекистонликлар дунё рейтингида 76-ўринни эгаллаб турганди. Эндиликда нафақат Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони ва БАА термалари, балки Сурия ҳамда Ироқ ҳам Ўзбекистонни ортда қолдира бошлаган.
Фаластин термаси эса илк бор Исроилдан ўзиб кетди, деб ёзди «Эрудит Спорт» нашри. Унга кўра, фаластинликлар ФИФА рейтингининг 82-поғонасидан, Исроил эса 98-ўрнидан жой олган.
Рейтингда Германия термаси пешқадам. Бразилия ва Португалия кучли учликни якунлаган. 10 таликдан Аргентина, Бельгия, Испания, Польша, Швейцария, Франция ва Чили жой олган.
Изоҳ (0)