Ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рўзибоев MMA таснифидаги чемпионлик камарини сақлаб қолди, деб ёзди «Оламспорт».
Рамзан Қодировга қарашли клубда фаолият олиб борадиган Рўзибоев 5 кун ичида 2 та жанг ўтказди. Екатеринбургда чеченистонлик рақибини таслим қилган Нурсултон, Бишкекдаги жангда мезбонлар вакили Эрболот Омурзаков билан дуранг қайд этди.
Изоҳ (0)