Мексиканинг Монтеррей шаҳрида турар-жойлар улар яқинида қурилаётган савдо маркази котлованига қулаб тушди. Бу ҳақда Info7 маҳаллий нашри хабар берди.
Las Noticias телеканалининг маълум қилишича, чуқурга тўртта уй қулаган. Уларда истиқомат қилувчилар кўчирилиши керак эканлиги таъкидланмоқда, бироқ уларда одамлар яшаган. Оқибатда бир неча киши жабрланган, бир киши бедарак йўқолган.
Ҳодиса жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)