• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Манқуртликка етаклайдиган иллат ёки муштумзўр раҳбарлар Ойдан тушганми?

    Президент Шавкат Мирзиёев жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселекторда одамларга қўпол муносабатда бўлаётган, уларга ҳатто қўл кўтараётган ҳоким ва раҳбарларга муносабатини билдирди.

    Фото: Delfi

    Фото: Delfi

    Сентябрь ойи бошида интернетда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини турғазиб қўйиб, уларни ҳақоратлаётгани ва калтаклаётгани акс этган видео пайдо бўлганди. Давлат раҳбари айтганидек, «қонунларимизда бундай хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилангани, жазо муқаррар эканлигини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ». Шундай экан, бундай ишга қўл урганлар энг камида лавозимидан айрилишини кутишга ҳақлимиз.

    Ҳокимлар, катта-кичик раҳбарларнинг бундай қилмишларини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Чунки бу на мусулмончилик, на ўзбекчиликка тўғри келади. Аксинча, халқнинг руҳини синдириб, ҳар қандай зулмга тоқат қиладиган ғурурсиз манқуртларга айлантириш учун хизмат қилади. Шу ўринда савол туғилади: ҳокимлар, раҳбарларни бундай йўл тутишга нималар ундаяпти? Отаси тенги одамни сенсираётган, аёллар олдида бепарда сўзлардан тап тортмаётганлар Ойдан тушмаган-ку?

    Муаммонинг шу тарафларини мулоҳаза қилиш ва бунга туртки бераётган айрим омилларни таҳлил этиш фойдадан холи бўлмасди. Уларни «ўта катта ваколатлар», «ўта юқори босим» ва «ўта кучли зўриқиш» каби жумлалар билан ифодалаган бўлардим. 

    Ўта катта ваколатлар. Ҳокимларнинг ваколатларини кўз олдига келтириш учун биргина улар жойларда ҳам ижро, ҳам қонун чиқарувчи ҳокимиятга бошчилик қилаётганини тилга олиш кифоя. Фермерлар ва тадбиркорларга ер ажратиш, турли қурилишларга рухсат бериш, лавозимга қўйиш ва олиш... Санайверса, бу рўйхат узоққа чўзилади. Бундай ваколатлар унча-мунча одамнинг бошини айлантириб, оёғини ердан узиши ҳеч гап эмас.

    Ўта катта босим. Истаймизми-йўқми, ҳоким турли-туман режалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Бу пахта, ғалла, обуна, металлолом, уй-жойлар қуриш ва ҳоказо режалар бўлиши мумкин. Виртуал ва халқ қабулхоналари, шахсий қабуллардаги мурожаатлар ҳам ўз вақтида бажарилиши зарур. Ҳудудларда белгиланган тушумлар ўз вақтида йиғилиши, инвестициялар келиши, экспорт амаллари бажарилиши, инфраструктура созлиги, коммунал тизим бир маромда ишлаши учун ҳам бевосита ёки билвосита, биринчи раҳбар жавобгар.

    Ўта кучли зўриқиш. Зиммасидаги юқоридаги кўпдан-кўп вазифаларни бажариш учун ҳокимга вақт етмаслиги табиий (бу ҳокимлик аппарати – ҳоким ўринбосарлари ва мутахассисларга ҳам тегишли). Дам олиш, уйқу учун кунига 3-4 соат вақт ажратса ҳам катта гап. Қолган умри топшириқларни бажариш ва бажартириш, турли мажлисларда иштирок этиш ва ўзи йиғилишлар қилиши билан ўтади. Бундай зўриқиш ҳар қандай кишининг асабини таранг қилиши ва саломатлигига панд беришини тахмин қилиш учун Афлотун бўлиш шарт эмас. Шу ўринда яқинда бевақт вафот этган Андижон вилоятининг Улуғнор тумани ҳокими Асилбек Юсуповни ёдга олиш ўринли. У мияга қон қуйилиши ташхиси билан касалхонага ётқизилганди...

    Юқоридаги ҳолатларга барҳам бериш учун Президент томонидан кўплаб ташаббуслар амалга оширилди. Жумладан, улардан бироз бўлса-да, «нагрузка»ни олиш учун ёшлар сиёсати билан шуғулланадиган ўринбосар штати жорий этилди, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиқларига ҳоким ўринбосари мақоми берилди. Энг асосийси, ҳудудлар 4 та секторга бўлиниб, прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбари ҳоким билан теппа-тенг жавоб бермоқда.

    Бу йўналишдаги ишлар яна давом этиши, уларни амалга оширишда юқоридаги омиллар инобатга олиниши, раҳбарлар муштумзўрлигидек хунук, миллатга ярашмайдиган иллат ўтмишда қолишидан умидвормиз. Зеро, Шавкат Мирзиёев бунга бериладиган баҳони лўнда қилиб айтди-қўйди: бундай ҳаракатлар давлат ва Президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    23.11.2017, 16:20   Изоҳ (0)   50246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.