Вашингтон ИШИД устидан ғалаба қозонилгандан кейин ҳам Сурияда ўз қўшинларини қолдириш ва мамлакат шимолида янги ҳукуматни таъсис этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Газетанинг Америка ҳукуматидаги аноним манбалари маълум қилишича, АҚШ қўшинларининг қўққисдан Суриядан олиб чиқиб кетилиши президент Башар Асадга Сурия ҳудудини эгаллаб олишни якунлашга ёрдам бериши ва унинг «сиёсий омонлигини» кафолатлаши мумкин.
Бундай натижа Суриянинг яқин иттифоқчиси Эрон учун ғалабага айланади. АҚШ бунинг олдини олиш учун Сурия шимолида ҳарбийларни сақлаб қолиш ва у ерда Асад ҳукуматига боғлиқ бўлмаган янги маҳаллий ҳукуматни таъсис этишни режалаштирмоқда.
Америка ҳукумати вакилларининг маълум қилишича, мамлакат қўшинларининг Сурия шимолида мунтазам ҳозирлигидан Сурия демократик кучларини қўллаб-қувватлаш учун ҳам фойдаланишга умид қилинмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)