Илон Маскнинг Boring Company стартапи бейболкалар савдосидан 300 минг доллар даромад кўрди. Бу ҳақда бизнесмен ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, бейсболкалар савдосидан келган даромадлар «бошқа янада зерикарли буюмлар»ни молиялаштиришга сарфланади.
Mashable нашрининг аниқлик киритишича, компаниянинг битта кепкаси 20 доллар туради. Шунга кўра компания 15 минг дона бош кийим сотишга муваффақ бўлганини ҳисоблаш мумкин.
Boring Company «Зерикарли компания» деб таржима қилинади. Стартап автомагистраллар учун тунеллер қазиш билан шуғулланади, бироқ октябрь ойидан бошлаб бейсболкалар сотишни бошлади.
Изоҳ (0)