Зимбабве президенти мансабини Роберт Мугабедан кейин Эммерсон Мнангагва эгаллайди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Мамлакат парламенти янги давлат раҳбари 24 ноябрь куни мансабига киришишини маълум қилди. Яқин вақт ичида Мнангагва пойтахт Хараренинг ҳарбий аэродромига етиб келиши кутилмоқда.ЗБC телекомпаниясига кўра, ҳозирда Мнангагва мамлакатдан ташқарида. Илгари у вице-президент лавозимини эгаллаган.
Муқаддам Зимбабве парламенти спикери мамлакатни 37 йил давомида бошқариб келган президент Роберт Мугабе истеъфога чиққанини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)