Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий ИШИД гуруҳи мамлакат ҳудудида ҳарбий жиҳатдан тўла мағлуб бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда, Rudaw телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«ИШИД Ироқда бутунлай йўқ қилингани ҳақида тозалаш операциялари тугаганидан сўнг эълон қилинади, — деди у. — Ҳарбий жиҳатдан гуруҳ Ироқда йўқ қилинди».
Муқаддам Эрон президенти Сурия ва Ироқда ИШИД мағлуб бўлганини билдирган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)