Apple’нинг Хитойдаги пудратчиси — Foxconn компанияси iPhone X смартфонларини йиғишда талабалар меҳнатидан фойдаланади, бунда талабга яраша мижозларни гаджетлар билан узилишларсиз таъминлаш мақсадида талабалар қонунга хилоф равишда керагидан ортиқ ишлайди. Бу ҳақда, The Financial Times (FT) газетасига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Газета билан суҳбат қурган, Чжэнчжоудаги корхонада ишлайдиган олти талабанинг айтиб беришича, улар кунига 11 соат ишлайди. Хитой қонунчилигига мувофиқ, стажёр талабалар бунча соат ишлаши тақиқланган.
Талабалар Чжэнчжоу шаҳри темир йўл транспорт таълим даргоҳининг 3 минг талабасидан иборат гуруҳ сентябрь ойида Foxconn компаниясининг маҳаллий бўлинмасига юборилганини гапириб берди. Уларнинг ёши 17–19 атрофида эди. Талабаларга ўқишни тугаллаш учун шу ерда уч ойлик меҳнат тажрибасига эга бўлиш зарурлиги тушунтирилди.
Бир қиз кунига 1200 та iPhone X устида ишлаганини тан олди.
Олий таълим муассасаси бу борада изоҳ беришдан бош тортди. Apple ва Foxconn вакиллари эса бундай ҳолатлар бўлганини тан олиб, келажакда қонунбузарликка йўл қўймасликка ваъда берди. Улар талабалар ўз ихтиёрига кўра ишлаганини ҳамда тегишли тўлов ва имтиёзларга эга бўлганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)