Аргентина ҳарбий-денгиз кучларининг 15 ноябрь куни ғойиб бўлган «Сан Хуан» сув ости кемасинининг қидирув ишларида етти мамлакат ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари вакили Энрике Балби баёнот берди, деб хабар қилди «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, қидирув ишларига Чили, Уругвай, Бразилия, Перу, АҚШ, Буюк Британия ва Франция қўшилган.
«Бу мамлакатларнинг ҳар бири ихтиёримизга кўп миқдорда техника ва инсон ресурсларини тақдим этди», — таъкидлади Балби.
Муқаддам NASA сув ости кемасини қидиришга қўшилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бортида 44 нафар экипаж аъзоси бўлган «Сан Хуан» сув ости кемаси билан 15 ноябрда алоқа йўқолган.
Бир муддатдан сўнг сув ости кемасидан жўнатилгани тахмин қилинаётган сигналлар қайд этилган эди.
Изоҳ (0)