АҚШ президенти Жон Кеннедини отиб ташлаган Ли Харви Освальднинг қотили — Жек Руби президентга қарши суиқасд ҳақида олдиндан билган бўлиши мумкин. Буни АҚШ миллий архиви ошкор этган ҳужжатлар кўрсатмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Виргиния университети сиёсатшуноси Ларри Сабато Федерал қидирув бюроси ахборот берувчиси Боб Вандерслайснинг кўрсатмаларига эътибор қаратди. У терговга Кеннедининг ўлдирилишидан бир неча соат олдин Жек Руби у билан боғланиб, президент парадига бориш ва «мушакбозлик»ни томоша қилишни таклиф қилганини айтган.
«Отишма пайтида у Жек Руби билан бирга бўлган... Ўқ узилганидан сўнг Руби Dallas Morning News биноси томонга йўл олган», — дейилади ҳужжатларда.
Вандерслайснинг сўзларига қараганда, президентга уюштирилган суиқасдга қадар ахборот берувчи Руби билан деярли таниш бўлмаган.
Бу ахборот ФҚБга Кеннеди ўлдирилганидан 14 йил ўтиб — 1977 йил апрелида берилган эди.
Изоҳ (0)