Ўзбекистон водопровод-канализация тармоқлари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш объектларининг аксарият қисми эскирган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 16 январдаги фармони шарҳида қайд этилишича, уларни янгилаш ва модернизация қилиш суръатининг пастлиги ҳам жиддий муаммолардан ҳисобланади.
Хусусан, Ўзбекистоннинг мавжуд водопровод-канализация тармоқлари ва сув таъминоти объектларидан 40 йилдан кўп муддат давомида фойдаланилмоқда, сув қувурлари ва сув таъминоти тармоқларининг 35 фоизидан ортиғи эса кечиктириб бўлмайдиган таъмирга муҳтож.
«Сув таъминоти ва сув чиқариш объектларининг ачинарли аҳволи, айниқса, жойларда сувни истеъмолчиларга етказиб бериш ва сотишда кўплаб фалокат ва бошқа салбий ҳолатларни, узилишларни келтириб чиқараётган, деярли 40 фоизга етаётган жиддий йўқотишларга олиб келмоқда», — дейилади фармоннинг ЎзА томонидан эълон қилинган шарҳида.
Изоҳ (0)