ЖЧ—2018 нинг қитъалараро плей-оффида Австралия термаси Гондурасни мағлуб этгач, Осиё Футбол Конфедерацияси тарихий натижа қайд этди. Биздан илк бор 5 та мамлакат Жаҳон Чемпионатида иштирок этади, деб ёзди ОФК расмий сайти.
Австралия терма жамоаси ЖЧ—2018 нинг 31-чиптасини ютиб олди. Бу сафарги қаҳрамон Миле Единак
ФИФА квоталар ажратиш масаласида 1998 йилга келибгина Осиёга қўшимча имтиёз бериб, иштирокчи мамлакатлар сонини 4 тага қадар етказганди. Кейинроқ эса квота 4,5 та қилиб белгиланди.Шу вақтга қадар Осиё ўзига тегишли 4 та йўлланмани ҳал қилган бўлса, турли йилларда 5-йўлланма эгаси бўлиши кутилган мамлакатлар плей-офф босқичида муваффақиятсиз иштирок этиб келган. 2017 йилгина келибгина Австралия ўша яримта йўлланмани бутунга айлантира олди.
2018 йил Россия майдонларида Осиё қитъаси шарафини Эрон, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳимоя қилади. 2026 йилдан бошлаб эса ФИФА Осиё қитъасига 8 та йўлланма ажратишни мақсад қилган. Бунинг учун Жаҳон Чемпионатида иштирокчи мамлакатлари сони янада оширилиши керак бўлади.
Изоҳ (0)