Леонардо да Винчининг «Дунё қутқарувчиси» номли расми Нью-Йоркда Christie’s аукцион уйи савдоларида 450 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «Kommersant.uz» хабар бермоқда.
Бу нарх аукционлар орқали ва шахсий келишув асосида сотилган санъат асарлари учун янги рекорд бўлди.
Аукционда ютуқ ставкаси 400 миллион долларни ташкил этди, аммо Christie’s комиссион йиғимлари билан бирга харидор картина учун 450 миллион доллардан кўпроқ пул тўлади. Харидор кимошди савдосида телефон орқали иштирок этди ва шахсини сир тутди. Сотувлар 20 дақиқа давом этди.
Дурдонанинг бошланғич нархи 100 миллион доллар эди.
«Дунё қутқарувчиси» сурати 1505 йили чизилгани тахмин қилинади. Унда мовий либосдаги Исо Масиҳ тасвирланган.
Изоҳ (0)