Аляскада фавқулодда вазиятларни режалаштириш қўмитаси аъзоси Жереми Зидек маҳаллий аҳоли вакилларини Шимолий Корея ядровий зарбаларига тайёр туришни, хусусан, радиацияга қарши дорилар захирасини тўлдириб қўйишни тавсия қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шунингдек, Зидек уйда сув тўплаб қўйиш, чироқ ва радио тайёрлашни тавсия этди.
«Биз одамларга маслаҳат бераётган нарса улар ҳар қандай бошқа ҳалокат чоғида ҳам қиладиган ишлар», — деди қўмита аъзоси.
Унинг сўзларига қараганда, ядровий ҳужум чоғида эвакуацияга вақт етмаслиги мумкин, шу боис «энг яхши мақсад — яшириниб, ҳужум тугашини кутиш».
Яқинда Аляскадаги Форт Грилида Шимолий Корея ва Эрон ракеталарини тутиб қолишга қаратилган ер ракеталари жойлаштирилиши тугалланди.
Изоҳ (0)