Туркия бош вазири Биноли Йилдирим АҚШни ИШИД жангарилари Суриянинг Раққа шаҳридан эркин чиқиб кетишига имкон яратиб бергани учун танқид остига олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ Суриянинг доимий вакили ИШИДнинг Раққа ва Дайр аз-Заврдан чекинишини АҚШ бошчилигидаги коалиция таъминлаганини маълум қилган эди. BBC телеканали ўтказган тафтиш якунларига кўра ҳам шунга яқин хулосалар қилинди. Материалда, хусусан, курд гуруҳлари коалиция билан бирга террорчилар билан келишув тузгани ва шу асосда уларнинг Раққадан қўлида қурол билан чиқиб кетишини таъминлагани айтилади.
«Нима бўлаётганини кўринг. Раққани ИШИДдан тозалаш ўрнига АҚШ жангариларнинг қўлида қурол билан чиқиб кетишига кўмаклашди — бу 50 та юк машинасидан иборат конвой, шулардан ўнтасига оғир қуроллар юкланган. Биз Америкага айтдик: бир террорчилар ёрдамида иккинчиларини йўқ қилиш — террорга қарши курашаётган давлатнинг иши эмас», — деди Йилдирим ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг парламентдаги фракцияси олдида сўзлаган нутқида.
Изоҳ (0)