Россия ҳаво-космик кучларига тегишли олтита Ту-22М3 олис масофали бомбардимончилари Суриянинг Абу Камол шаҳрида ИШИД марраларига зарба берди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлигига кўра, бомбардимончилар Россия ҳудудида ҳавога кўтарилиб, Ироқ ва Эрон устидан учиб ўтган. Улар таянч нуқталари, тирик куч тўпланган ерлар ва террорчиларнинг зирҳли техникасини нишонга олган.
Объектив назорат воситалари барча снарядлар нишонга етиб борганини кўрсатди. Барча самолётлар учиб чиққан аэропортларига қайтди. Бомбардимончиларни Сурия осмонида Хмеймим аэродромидан чиққан Су-30СМ қирувчилари қўриқлаб турди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)