ЖЧ—2018 га ташриф буюрувчи Европанинг барча — 13 та терма жамоаси номи аниқ бўлди. Мезбон Россия билан УЕФА тасарруфидаги давлатлар сони мундиалда 14 тани ташкил қилади.
Энг сўнгги йўлланма Дания термасига насиб қилди. Копенгагенда Ирландия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган даниялик футболчилар, Дублинда 5 та гол уришга эришди — 5:1. «Тоттенҳэм» етакчиларидан бири Кристиан Эриксен ирландлар дарвозасини уч бор аниқ нишонга олди.
Дания ЖАР—2010 га ташриф буюрган бўлиб, Бразилия мундиалини қўйиб юборганди. Ирландлар эса сўнгги бор 2002 йилги мундиалда иштирок этиб, нимчорак финалга қадар етиб борган. Германия, ЖАР, Бразилия ва мана энди Россия мундиаллари Ирландиясиз ўтадиган бўлди.
Шу тариқа ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар сони 30 тага етди. Сўнгги икки йўлланма Австралия — Гондурас ва Перу — Янги Зеландия ўйинларидан кейин ўз эгаларини топади.
ЖЧ—2018 Плей-офф 14 ноябрь, сешанба
Ирландия — Дания 1:5
Голлар: Шейн Даффи, 6 (1:0). Андреас Кристенсен, 29 (1:1). Кристиан Эриксен, 32 (1:2). Кристиан Эриксен, 63 (1:3). Кристиан Эриксен, 74 (1:4). Никлас Беннтнер, 90-пен (1:5).Дастлабки ўйин: 0:0ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритган мамлакатлар:
Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Марокаш, Тунис, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания.
Изоҳ (0)