Пойтахт ҳуқуқ-тартибор идоралари вакиллари Шайхонтоҳур туманида катта миқдордаги маблағни бировнинг уйидан олиб чиқиб кетган талончини қўлга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 4 ноябрь куни кечки соатларда номаълум шахс Шайхонтоҳур тумани ҳудудида Ибрагимов Даврон Хакимбоевичнинг хонадонига кириб, унга тегишли бўлган 3600 доллар ва 15 миллион сўм пулни ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида жиноятни Бекмуродов Абдуманноп Абдурасулович содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
Изоҳ (0)