14 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Расман тасдиқланди: Ўзбекистонда 15 ноябрдан бензин нархи ошади. Энг арзон бензиннинг бир литри — 3800 сўм. Тошкент АЁҚШларида навбатлар. Сал аввал «Ўзнефтмаҳсулот» ўз зарарига бензин етказиб бераётганини айтган эди.
2. Ўзбекистонда 2018 йил апрелдан табиий газ ва электр энергияси нархлари оширилади. Бу бензин нархи ошиши ҳақидаги ҳукумат қарорида белгилаб қўйилган.
3. Ўзбекистонда газ ва электр ҳисоблагичлар Европада ишлаб чиқарилганлари билан алмаштирилади. Газ таъминоти объектлари хусусий операторларга берилмайдиган бўлди.
4. Россия мудофаа вазирлиги АҚШнинг ИШИД билан ҳамкорлигига далил сифатида видеоўйин скриншотини келтирди. Вазирлик кейинроқ бу суратларни ўчириб ташлади, лекин ижтимоий тармоқларда ҳамон кулги бўлмоқда.
5. Рўзиқул Бердиев бошқарувида Ўзбекистон миллий термаси БААга имкониятни бой берди. Миллий терма сафарда легионер футболчиларсиз ўйнади.
Изоҳ (0)