Афғонистон орқали жангариларнинг бевосита Тожикистонга бостириб кириш эҳтимоли ҳозирда мавжуд эмас, аммо бундай сценарийни кўздан қочирмаслик керак. Бу ҳақда Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игорь Лякин-Фролов баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Унинг сўзларига қараганда, Афғонистондаги вазият яхшиланмаяпти, балки ортга қайтмоқда.
«У ерда ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Айтиш керакки, толиблар анча муваффақиятли жанг қилмоқда ва янги плацдармларни эгаллаб бормоқда. Бундан ташқари, у ерда ИШИД гуруҳлари фаоллашди, улар унча катта эмас, лекин мавжуд», — деди Лякин-Фролов КХШТ қўшма кучлари машғулотларининг очилиш маросимида.
Машғулотлар тоғли ҳудудларда қуролли гуруҳларга қарши курашиш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган. Улар Афғонистон чегараларида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)