Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида уй бекаси, Холида Зухриддинова (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) туман марказий шифохонасига мурожаат қилиб, уни Spark русумли автоуловга номаълум шахслар мажбурлаб ўтқизиб, олиб қочиб кетганини, қўрқитиб уч миллион сўм пул олиб келишини айтиб, оёғини кесувчи жисм билан кесиб, унга тан-жароҳати етказганлигини баён қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Холида Зухриддиновани ҳеч ким олиб қочмагани, унга ҳеч ким тан жароҳати етказмагани, у ўзининг оёқларини кесиб, ўзига тан жароҳати етказгани, туман шифохонасига ёлғон кўрсатма бергани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Холида Зухриддиновага нисбатан Жиноят Кодексининг 237-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)