Россия президенти Владимир Путиннинг Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Сочидаги учрашуви давомида тафсилотлари ошкор этилмайдиган мураккаб мавзулар кўтарилди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Песков Туркия президентининг Россия ва АҚШни Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳақидаги даъвати ҳақида гаплашилганлиги тўғрисидаги саволга шундай жавоб берди.
«Мураккаб мавзуларда музокаралар ўтказилди. Табиийки, улар ошкор этилмайди», — таъкидлади Россия президентининг матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўғон Сочига жўнаб кетишидан олдин инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этиш учун Россия ва АҚШни Суриядан қўшинларини олиб чиқишга чақирганди.
Изоҳ (0)