БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Эрон ва Ироққа икки давлат чегарасида рўй берган вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Халқаро ташкилот раҳбари ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик, жабрланганлар эса тезда оёққа туришига тилак билдирди.
«Бош котиб зилзила туфайли бой берилган умрлар, юзага келган вайронагарчиликлардан чуқур қайғуда. У маҳаллий расмийлар табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кўраётган чораларни юқори баҳолади ва зарурат туғилса, БМТ ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди», — дейилади Гутерриш девонхонаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь, якшанба куни Эрон ва Ироқ чегарасида содир бўлган 7,2 магнитудали зилзила оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жабрланди. Энг кўп қурбонлар ва вайронагарчиликлар Эроннинг Кирмоншоҳ ва Илам вилоятларида қайд этилди.
Изоҳ (0)