Словениянинг амалдаги президенти Борут Пахор давлат раҳбарлигига сайловларнинг иккинчи босқичида ғолиб чиқди. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Бюллетенларнинг 99,98 фоизи кўриб чиқилганидан сўнг Пахор учун сайловчиларнинг 52,94, унинг рақиби Маряьн Шарец учун эса 47,06 фоизи овоз бергани ойдинлашди. Шарец мағлубиятни тан олди, иккинчи босқичдаги натижасини эса юқори баҳолади.
22 октябрда бўлиб ўтган сайловларнинг биринчи босқичида номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз тўпламаган, шу сабабли иккинчи босқич белгиланганди.
Борут Пахорнинг инаугурация маросими декабрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)