АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин АҚШдаги президент сайловига аралашгани ҳақидаги айбловларни ҳақорат деб билишини айтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Мен кўрганимда у ҳар доим ‘Буни қилмаганман’ дейди. У шуни назарда тутганига ишонаман, ростан ишонаман… Ўйлашимча, бу нарсадан у ўзини ҳақоратланган сезади, ва бу бизнинг мамлакатимиз учун яхши эмас», — деди Трамп, Вьетнамда ўтаётган Осиё – Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити чоғида журналистлар билан мулоқот қиларкан.
Унинг қўшимча қилиб айтишича, беҳуда баҳслашгандан кўра Россия билан Сурия ва Украина масаласида янада яқинроқ ишлаш лозим.
«У аралашмаганман деди. Ундан қайта сўрадим. Чексиз сўрайвериш мумкин эмас», — унинг сўзларини келтиради CNN.
Путиннинг ўзи Вьетнамда Трамп билан ўтказган учрашувига изоҳ бераркан, АҚШ етакчисини «тарбияли» эканлигини, у билан «мулоқот қилиш қулай» эканлигини айтди.
Изоҳ (0)