Москва катта театри собиқ балетмейстери Станислав Власов 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Кипрда истиқомат қилиб келган Власов инфарктни бошдан кечирди. Дастлаб даволаниш суғурта ҳисобидан қопланди, кейинчалик артист ўзи маблағ топишига тўғри келди. Моддий муаммолар туфайли балетмейстер шифохонадан чиқди, унинг рафиқаси эса «Биринчи канал»га мурожаат қилиб, эрини даволаниш учун Москвага олиб келишни сўради.
Шундан сўнг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 7 ноябрь куни артистни Москвага олиб келди. Бунинг учун Кипрга махсус тиббий борт жўнатилди. Власов Сеченов номли Биринчи тиббий университет реанимацион шифохонасига ётқизилди.
Кўрилган чораларга қарамай, кекса эркак оламдан ўтди.
Изоҳ (0)