Россия тергов қўмитаси Ижевск шаҳрида кўп қаватли уйнинг қулашига сабаб бўлган портлаш рўй берган квартирада истиқомат қилувчи фуқарони қотилликда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, квартирада онаси билан яшаб келган Александр Копитов йўл қўйган бепарволик туфайли портлаш келиб чиққан, бунинг оқибатида подезд ва ундаги 32 квартира вайрон бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Ижевск шаҳрида тўққиз қаватли уй подездининг қулаши оқибатида 32 квартира вайрон бўлди. Охирги маълумотларга қараганда, фожиа қурбонлари сони олти кишига етди.