Лос-Анжелес округ прокурори Жеки Лейси Голливуддаги тегажоғлиқ билан боғлиқ ишлар билан шуғулланувчи янги махсус бўлинма ташкил этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Гуруҳга бундай характердаги жиноятлар устида муқаддам ишлаган тажрибали прокурорлар киради. Улар бу турдаги ишларга ягона стандартлар билан ёндашилишини таъминлаши лозим.
The Los Angeles Times’га кўра, ҳозир Лос-Анжелес ва Беверли-Хиллс полициячилари продюсер Харви Вайнштейн, режиссёр Жеймс Тобак ва актёр Эд Вествикка қарши айбловларни текширмоқда.
Охирги ҳафталарда Голливудда кўплаб актёрлар, режиссёр ва продюсерлар турли шахслар томонидан тегажоғликда ва зўравонликда айбланмоқда. Жумладан, шу айбловлар туфайли режиссёр Ридли Скотт ҳали прокатга чиқмаган «Жаҳоннинг барча пуллари» фильмидан актёр Кевин Спейси иштирок этган ҳамма саҳналарни кесиб ташлашга қарор қилди.
Изоҳ (0)