Филиппин президенти Родриго Дутерте ўсмирлигида бир пичоқбозлик чоғида қотилликка қўл урганини тан олди. Бу ҳақда Дутерте Осиё – Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити чоғида маълум қилди, деб хабар беради BBC News.
Филиппин етакчисининг сўзларига қараганда, ўшанда у 16 ёшда эди. Дутертенинг расмий вакили бу гаплар ҳазил эканлигини аниқлаштиришга шошилди.
«Президент четда туриб филиппинликларга мурожаат қилганида ҳар доим ёрқин лингвистик услубларни қўллайди», — тушунтирди у.
2015 йили Дутерте 17 ёшида пляжда рўй берган пичоқбозликда бир кишини ўлдирганини тан олган эди. Бу сафар ҳам у айнан шу воқеани назарда тутган-тутмагани номаълумлигича қолди.
Изоҳ (0)