Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Болқон вилоятида барпо этилган янги спорт мажмуасига ташриф чоғида велосипедда ўтириб баскетбол ўйнаш қобилиятини намойиш этди. Воқеа акс этган видео YouTube’да жойлаштирилди.
Видеони 9 ноябрь куни «Хроники Туркменистана» портали эълон қилди.
Дастлаб давлат раҳбари тренажёр залида шуғулланди. Шундан сўнг у велосипедга ўтириб, баскетбол тўпини бир неча марта усталик билан саватга улоқтирди.
Спорт мажмуасига ташрифдан сўнг президенти қуршови билан Каспий денгизи бўйлаб велосипедда сайр қилди.
Изоҳ (0)