Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 28-туридан жой олган «Пахтакор» — «Олмалиқ» ўйинига талабалар жалб этилмоқда, деб ёзди «Трибуна» нашри. Бу эса стадионда мухлислар сонининг кўпроқ бўлишини таъминлаши мумкин.
«Барселона» афсоналаридан бири Карлес Пуйоль Тошкентга рафиқаси билан бирга келди
Нашр манбаси берган хабарга кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Сингапур MDIS Tashkent университети талабалари «Пахтакор» стадионига мажбуран олиб келинмоқда. Таҳминларга кўра, пойтахтдаги бошқа олийгоҳлардан ҳам талабалар учрашувга жалб қилинган бўлиши мумкин.Бунгача «Эрудит Спорт» нашрининг телеграмдаги саҳифаси ҳам учрашувга талабалар жалб этилаётгани борасида маълумот берганди.
«Kun.uz» маълумотига кўра, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига шошилинч кўрсатма йўлланган. Унинг матни кейинроқ ижтимоий тармоқларда ҳам пайдо бўлган.
«ЎФФ таклифига биноан юртимизга ташриф буюрган «Барселона» жамоасининг машҳур ўйинчиси Карлес Пуйоль шарафига бағишлаб, 9 ноябрь куни соат 16:00 да «Пахтакор» марказий ўйингоҳида «Пахтакор» — «Олмалиқ» учрашуви ва кўнгилочар спорт дастурлари намойиш этиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан, сиз раҳбарлик қилаётган олий таълим муассасаси талаба-ёшларини иловага мувофиқ, ушбу футбол учрашуви ҳамда кўнгилочар спорт дастурида (гуруҳ раҳбарлари бошчилигида тартиб-интизом ва хавфсизлик таъминлагани ҳолда) томошабин сифатида иштирок этишларини таъминлашингиз сўралади», — деб ёзилган кўрсатмада.
Изоҳ (0)