Мюнхенда актриса Карин Дор 79 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Актрисанинг ўғли 2016 йил ёзида Дор хоним кўчада коляска судраб кетаётган бошқа бир аёл билан тўқнашиб, йиқилганини айтди. Дастлабки текширув унда жиддий жароҳатлар қайд этмади, аммо баҳорда актрисанинг аҳволи ёмонлашди. Актриса Мюнхендаги қариялар уйида вафот этди.Karin Dor, Bond girl in 'You Only Live Twice,' dies at 79 https://t.co/GBBOEeS7OU pic.twitter.com/1jGC9S4Efx
— The Hollywood Reporter (@THR) November 8, 2017
Карин Дор Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларда афсонавий агентнинг маъшуқаси сифатида суратга тушган ягона германиялик актриса бўлиб қолмоқда. У 1967 йили «бондиана»нинг «Фақат икки марта яшайсан» номли бешинчи фильмида Шон Коннери билан бирга суратга тушган.
Жами у 50 дан ортиқ ролни ижро этган.
Изоҳ (0)