Саудия Арабистони расмийлари қирол Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд эълон қилган коррупцияга қарши кампания доирасида яна бир неча кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ кампания доирасида 11 шаҳзода ва тўрт вазир, шунингдек, кичикроқ мартабадаги яна бир неча киши ушланган эди. Улар орасида мамлакатнинг энг бой инсонларидан бири, шаҳзода ал-Валид бин Талал бор эди.
Айтилишича, ҳибсга олинганларнинг бир қисми собиқ валиаҳд шаҳзода Султон бин Абдулазиз ас-Сауд оиласи билан боғлиқдир. Валиаҳд 2011 йили вафот этган эди.
Ҳибсга олинганларнинг қолган қисми эса мансабдор шахслардир.
Неча киши ушлангани аниқ айтилмаяпти. Бу борада ҳали бирор расмий баёнот берилмади.
Изоҳ (0)