Lamborghini компанияси юқори технологияларга асосланган Terzo Millennio номли «келажак спорткари» концепциясини тақдим этди. Автомобиль карбон кузов ва суперконденсаторли двигателга эга бўлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар қилинишича, Массачусетс технология институти билан ҳамкорликда яратилган машинанинг асосий вазифаси энергия тежовчи янги технологиялар ва материалшуносликнинг имкониятларини намойиш қилиш ҳисобланади.
Автомобиль ҳамма жойда қўлланилган карбон ҳисобига енгил бўлади. Бундан ташқари, унда кўплаб инқилобий технологиялар мавжуд.
Ишлаб чиқарувчи автомобилни «инновацион суперконденсаторлар»дан қувват оладиган тўртта электр мотор билан жиҳозлашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)