Кембрижда 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган EmTech конференциясида Lamborghini компанияси «келажак суперкари»ни тақдим этади. Автомобиль Массачусетс технология институти билан ҳамкорликда яратилган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Янги автомобиль ҳақдаги тафсилотлар ҳозирча номаълум. Бироқ Lamborghini аввалроқ Huracan’нинг янги авлоди устида ишлаётгани ҳақида хабар берилган.
Гибрид суперкар 2022 йилда пайдо бўлади ва лантон-фторидли аккумулятор билан жиҳозланади.
Lamborghini’нинг яна бир янги автомобили Урус йўлтанламаси бўлади. У 4 декабрда Сант Агата-Болонезада намойиш этилади. Машина дастлаб 650 от кучига эга V8 твин-турбо двигатели билан жиҳозланади. Унинг экологик қувватланувчи талқини кейинроқ пайдо бўлади.
Изоҳ (0)