Эксклюзив гиперкарлар ишлаб чиқарувчи Швециянинг Koenigsegg компанияси серияли автомобиллар учун тезликнинг янги рекорди ўрнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Motor Authority хабар бермоқда.
Koenigsegg Agera RS автомобили АҚШнинг Парамо шаҳридаги трассанинг ёпиқ қисмида иккита уринишда соатига ўртача 447 километр тезликка эришган. Машина икки турбинали, беш литр сиғимли двигатель билан жиҳозланган, унинг қуввати 1360 от кучига тенг. Автомобильни компаниянинг синовчи ҳайдовчиси Никлас Лилья бошқарган.
Серияли автомобилларнинг тезлиги бўйича аввалги рекорд 2010 йилда Bugatti Veyron Super Sport гиперкарида ўрнатилган. У соатига 431 километр тезликни қайд этган.
Изоҳ (0)