6 ноябрь куни соат, тахминан, 18:20 да Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси Тошкент ҳайвонот боғи қаршисида 1965 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган «ВАЗ 2102» русумли автомашина йўлда кета туриб, бошқарувни йўқотган ва катта тезликда 1950 йилда туғилган аёлни уриб юборган, деб ёзади «Telegraf.uz».
ЙТҲ оқибатида пиёда ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳайдовчи қон босимининг кўтарилиши ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Изоҳ (0)