Машҳур WhoScored нашри Хитой Супер Лигасида 2017 йил тўп сурган футболчиларнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ундан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов жой олди. «Championat.asia» нашрининг қайд этишича, Исмоилов мавсум давомида «Чанчун Ятай» клубининг 24 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.
Миллий терма сардори Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» етакчиларидан бири сифатида эътироф этилса-да, унга рамзий термадан жой топилмади. Шанхайликлардан Оскар ва Халк бунга эришди.
Рамзий терма жамоа
Дарвозабон:Ю Леи «Чангша Гинде»Ҳимоячилар:Миао «Чангша Гинде»Линпенг — «Гуанжоу Эвергранд»Анзур Исмоилов — «Чанчун Ятай»Жипенг — «Чангша Гинде»
Ярим ҳимоячилар:Ренатиньо — «Чангша Гинде»Рикардо Гуларт — «Гуанжоу Эвергранд»Оскар — «Шанхай СИПГ»Эран Захави — «Чангша Гинде»
Ҳужумчилар:Эсекел Лавесси — «Хейбей Чайна Форчун»Халк — «Шанхай СИПГ».
Хитой Супер Лигасини 5-ўринда якунлаган жамоадан 5 нафар футболчи танлаб олингани, албатта қизиқ ҳолат.
Изоҳ (0)