Туркия АҚШ мисолига амал қилиб, ушбу мамлакат ҳудудида ноиммиграцион визалар берилишини қайтадан йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда, Туркиянинг Milliyet газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
4 октябрь куни икки фуқароликка эга АҚШ элчихонаси ходими Метин Тўпузнинг ҳибсга олиниши боис икки давлатнинг алоқалари бузилган ҳамда визалар бериш жараёни тўхтатилган эди.
Reuters’га кўра, АҚШнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхонаси чекланган миқдорда виза беришни қайта йўлга қўйган. Туркия бош вазири Биноли Йилдирим 7–11 ноябрь куни Вашингтонга сафар уюштириши кутилмоқда. Агентлик АҚШ элчихонасининг визалар беришни бошлаганини шу билан тушунтирмоқда. Ўз навбатида, Туркия ҳам бу ҳаракатга тегишли жавоб бериб, АҚШ ҳудудида виза беришни қайталаши мумкин.
Вашингтонда Биноли Йилдирим АҚШ вице-президенти Майкл Пенс билан учрашиб, виза инқирозини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)