Nestlé Uzbekistan компанияси шу йилнинг декабрь ойидан 18,9 литр форматидаги қадоқланган сув етказиш бўйича бизнесини тўхтатишга ҳамда 5 литр форматидаги сув чиқаришни тўхтатишга қарор қилди. Тошкентда жойлашган, шу форматдаги сувларни чиқарадиган завод ёпилади, деб хабар беради «Газета.uz».
Nestlé Uzbekistan жамоатчилик билан алоқалар ва корпоратив масалалар бўйича менежери Нигора Акиловага кўра, қарор бизнеснинг жорий истиқболлари ҳамда янги бозор конъюнктураси туфайли ташкилий структурани оптимиллаштириш билан боғлиқ равишда қабул қилинган.
Сув чиқарувчи завод Тошкентда 2011 йили очилган эди. 0,5, 1 и 1,5 литр форматларидаги Nestlé Pure Life сувлари Nestlé Uzbekistan’нинг Намангандаги заводи чиқарилишда давом этади, компания шу маҳсулотларни ривожлантиришга урғу бермоқчи.
Nestlé Uzbekistan Тошкент заводини маҳаллий ёки хорижлик инвесторларга сотиш имкониятларини ўрганмоқда.
«Биз асосий маҳсулотларимиз бўйича бизнесни ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз, — деди компания вакили. — Айнан шу туфайли биз ҳам маҳаллий, ҳам импорт қилинувчи Nestlé брендларининг позицияларини мустаҳкамловчи истиқболли йўналишларга урғу бермоқчимиз».
Изоҳ (0)