Симсиз алоқа учун микросхемалар ишлаб чиқарувчи Broadcom компанияси ўз рақиби Qualcomm’ни рекорд миқдордаги суммага — 130 миллиард долларга сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Нарх Qualcomm акцияларининг 2 ноябрдаги нархларига мўлжалланиб, 28 фоиз устама билан ҳисобланган. Келишувнинг бир қисмини Broadcom акциялари билан қоплаш режалаштирилмоқда.
Reuters’га кўра, агар Qualcomm таклифни қабул қилса, бу технологик компаниялар тарихидаги энг йирик харид бўлади.
Изоҳ (0)