Россиянинг Калининград шаҳри ҳайвонот боғида Амур йўлбарси ишчига ҳужум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, ёввойи жониворлар бўлинмаси зоотехниги кўча вольерига кирган пайтида у ерда Тайфун лақабли йўлбарс бўлган. Йиртқич аёлга ташланган. Ҳайвонот боғи ташрифчилари қичқириқлар ва тош ёрдамида йўлбарсни чалғитган. Ходима ички хоналардан бирида яширинишга улгурган.
Аёл шифохонага юборилди. Ҳозир уни шифокорлар текширувдан ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)