REDTAG замонавий ва оммабоп кийимлар тармоғининг навбатдаги дўкони Бухоро шаҳрида ишга тушди. Бу ҳақда бренднинг Telegram каналида маълум қилинди.
Очилиш маросимида Бухоро шаҳри ҳокими Камалов Карим Жамалович иштирок этиб, маҳаллий аҳолини янги савдо ҳудуди билан табриклади.
Махсус кун муносабати билан оиланинг барча вакилларига мўлжалланган ўзига хос услубдаги бежирим кийим-кечаклар, қулай пойабзаллар ҳамда турли-туман аксессуарларга махсус акция амал қилмоқда.
Айтиш керакки, ушбу дўкон тармоқнинг республика ҳудудларидаги тоʻртинчи филиали саналади.
REDTAG Бухоро доʻкони Баҳоуддин Нақшбанд коʻчаси, 149-уй, «Korzinka.uz» DISKONT супермаркетининг 2-қаватида жойлашган.
2006 йилда Бирлашган Араб Амирликларида яратилган мазкур бренд дунё бўйлаб 19 та мамлакатда 200 дан ортиқ дўконга эга. REDTAG’нинг Ўзбекистондаги франшиза ҳуқуқи Anglesey Food ШКга тегишли. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 7 та, Самарқанд, Қўқон ва Андижон шаҳарларида биттадан REDTAG дўконлари харидорларга хизмат кўрсатмоқда. Яқин орада бошқа ҳудудларда ҳам филиаллар очилиши кутилмоқда.
Тармоқнинг барча савдо нуқталари ва қўшимча маълумотлар билан қуйидаги саҳифаларда танишиб боришингиз мумкин:
Facebook — https://www.facebook.com/redtaguzbekistan/
Telegram — ҳттпс://телеграм.ме/жоинчат/АААААДwбСдЗУСR4пЛафWХг
«Odnoklassniki.ru» — https://ok.ru/redtaguzbekistan
Instagram — https://www.instagram.com/redtaguzbekistan/?hl=ru
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)