Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурори Фату Бенсуда АҚШ ва Буюк Британия ҳарбийларининг Афғонистондаги фаолиятининг текширувдан ўтказилишига эриши нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
У 2002 йилдан бугунги кунга қадар ушбу давлатлар ҳарбийлари Афғонистонда олиб борган фаолиятни текширишни режалаштирмоқда. Бенсуданинг сўзларига қараганда, у аскарлар ва зобитлар ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганига далиллар келтира олади.
«Халқаро жиноий суд сиёсати ва амалиётига мувофиқ, асосий урғу энг катта жиноятлар учун энг асосий жавобгар шахслар хатти-ҳаракатларига берилади», — деди аёл.
Изоҳ (0)